Россия БМТ қароргоҳини Нью-Йоркдан кўчиришни таклиф қилди
Олам
−
26 апрел 2023 11962 1 дақиқа
Россия Ташқи Ишлар вазирлиги халқаро ташкилотлар департаменти директори Пётр Иличев БМТ штаб-квартирасини Нью-Йоркдан нейтралроқ нуқтага, масалан, Женева ёки Венага кўчиришни таклиф қилди. Шунингдек, у АҚШни ташкилот штаб-квартираси жойлашган давлат мақоми тўғрисидаги келишувга риоя қилмаётганликда айблаган.
Гап шундаки, апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Россиянинг Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 24-25 апрель кунлари Нью-Йоркка борди. Аммо АҚШ Лавровга Нью-Йорк сафарида ҳамроҳлик қиладиган россиялик журналистларга виза бермади. Ўзига ҳам узоқ вақт виза ололмаган Лавров Россия буни унутмаслигини айтди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик ташкилот штаб-квартирасининг жойлашуви тўғрисида қарор қабул қилиш Бош котиб ваколатига кирмаслиги, буни БМТга аъзо давлатлар ҳал қилиши кераклигини айтди.
“БМТ штаб-квартирасининг қаерда жойлашиши ёки йиғилишлар қаерда ўтказилиши масаласи Бош котибнинг эмас, балки аъзо давлатларнинг қарори”, дейди Гутерришнинг матбуот котиби.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август