Россия Бишкекнинг “Толибон” борасидаги қарорини тўғри тушунади – Песков 

Олам

image

Қирғизистон ва Афғонистон қўшни давлатлар, “Толибон” ҳаракати эса Қобулда амалда куч ҳисобланади. Шу боис Россия Бишкекнинг “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарорига хайрихоҳ. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистон географик жиҳатдан Афғонистонга жуда яқин. Шунинг учун қўшнилар учун мамлакатнинг амалдаги расмийлари билан муносабатлар ўрнатиш жуда муҳим. Бусиз давлатлар ўртасида ҳеч қандай алоқа ўрнатиш мумкин эмас.

“Биз ишга вазиятни тушунган ҳолда ёндашамиз”, дейди Песков.

Маълумот учун, бугун, 6 сентябрь куни Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакат ҳудудида судлар томонидан фаолияти тақиқланган террорчи ташкилотларнинг рўйхатини эълон қилди. Ҳужжатда 20 та ташкилот келтирилган. Улар орасида “Толибон” қайд этилмаган. Первомайск туман судининг 2006 йил сентябрдаги қарори билан у мамлакатда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 24-саммитидан сўнг журналистларга берган баёнотида “Толибон”ни Россиянинг терроризмга қарши курашдаги иттифоқчиси, деб таърифлаганди. Путиннинг бу сўзларидан 4 кун олдин унинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов эса “Толибон” террорчи эмас, балки пуштун диний урф-одатларининг тарғиботчилари эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Толибон Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made