Россия бир суткада 1,5 минг аскаридан айрилди – Украина армияси

Олам

image

Россия кучлари Украинага қарши урушда сўнгги бир сутка ичида 1 520 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

Украина томонининг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг уруш бошланганидан, яъни 2022 йил 24 февралдан 2026 йил 19 сентябргача бўлган даврдаги умумий жанговор йўқотишлари тахминан 1 миллион 516 минг 430 нафар ҳарбий хизматчисини ташкил этган.

Қайд этилишича, уруш бошланганидан буён Россия қўшинлари 12 352 та танк, 25 357 та зирҳли жанговор машина, 50 011 та артиллерия тизими, 2 143 та кўп марталик ракета тизими, 1 657 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 442 та самолётини йўқотган.

Шунингдек, Россия томонининг йўқотишлари қаторида 356 та вертолёт, 2 672 та қуруқликдаги роботлаштирилган тизим, 524 132 та тезкор-тактик учувчисиз учиш аппарати, 5 111 та қанотли ракета, 35 та ҳарбий кема ва катер ҳамда 2 та сувости кемаси бор.

Бундан ташқари, 150 922 та транспорт воситаси ва ёнилғи систернаси ҳамда 4 703 та махсус техника йўқ қилинган.

Украина Бош штаби маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада Россия 1 та танк, 5 та зирҳли жанговор машина, 73 та артиллерия тизими, 1 та кўп стволли ракета тизими, 11 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, 16 та ер усти роботлаштирилган тизим, 1 816 та дрон, 480 та автомобиль ва ёнилғи ташувчи систерна ҳамда 2 та махсус техникасидан айрилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Россия қўшинларининг Украинага қарши урушдаги жанговор йўқотишлари 1 миллион 513 минг 490 нафарга етиб, сўнгги бир суткада эса 1 960 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг