Россия билан мулоқот ўтказишимиз керак – Макрон
Олам
−
05 Февраль 2021 5789 1 дақиқа
Франция томони Европа Иттифоқи ва Россиянинг АҚШ каби қуролни назорат қилиш масаласида мулоқот ўтказишини ёқлайди. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилган.
"Бизга қуролларни назорат қилиш бўйича шартномалар ва буюртма бўйича кенгроқ мулоқот зарур", деган Макрон.
Шунингдек, у Франция томони халқаро барқарорлик манфаатлари йўлида Россия билан ҳар томонлама мулоқот ўтказишни исташини таъкидлаган.
"Мулоқотсиз барқарорликни таъминлаш мумкин эмас, шунинг учун бизга Россия билан мулоқот керак", дея қўшимча қилган у.
Аввалроқ, Россия ва Америка Қўшма Штатлари стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома муддатини узайтиргани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь