Россия билан ҳарбий ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш керак — Пашинян

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Озарбайжоннинг тажовузкор сиёсати фонида Россия билан ҳарбий ва стратегик ҳамкорликни жиддий равишда чуқурлаштириши керак. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян ўз тарафдорлари билан Сюник вилояти Капан шаҳрида  ўтказилган митингда айтиб ўтди.  

“Биз Озарбайжоннинг тажовузкор сиёсатига жавоб беришимиз керак. Россия билан ҳарбий ва стратегик ҳамкорлигимизни жиддий равишда чуқурлаштиришимиз лозим. Шу жумладан, мамлакатимиз хавфсизлигини ЕХҲТ Минск гуруҳи иштирокида таъминлашимиз керак”, деган Пашинян. 

Шунингдек, у буларнинг барчаси Арманистон армиясини жиддий ислоҳ қилиш фонида амалга оширилиши кераклигини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, Арманистонда ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган сиёсий инқироз фонида Бош вазир ва парламентда вакили бўлган партиялар раҳбарлари муддатидан олдин сайловлар ўтказишга келишиб олди. Жорий йилнинг 10 май куни бўлиб ўтган махсус йиғилишда депутатлар парламентни тарқатиб юборишни қонуний равишда амалга ошириш учун зарур расмиятчиликларга риоя қилди. Шундан сўнг, мамлакат Президенти Армен Саркисян муддатидан олдин сайловлар кунини жорий йилнинг 20 июнига белгилади. Пашинян ва унинг ҳукумати аъзолари сайловгача вазифа бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг “Фуқаролик шартномаси” партияси бошқа кучлар билан блоклар тузишдан бош тортган ва сайловларда мустақил қатнашмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Пашиняннинг сайловдаги асосий рақибларидан бири Арманистоннинг собиқ Президенти Роберт Кочарян бўлади. У “Дашнакцутюн” ва “Қайта жонланаётган Арманистон” партиялари раҳбарлари Ишхан Сагателян ва Ваге Акопян билан биргаликда “Арманистон” блокини яратган. 

Сайловда Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Артур Ванецяннинг “Родина” партияси билан блок тузган экс-президент Серж Саргсяннинг Республикачилар партияси ҳам иштирок этади. Шунингдек, парламент мухолифати — “Обод Арманистон” ва “Порлоқ Арманистон” партиялари ҳам сайловларда ҳеч қандай блокларга қўшилмасдан қатнашишларини эълон қилган. 

Аввалроқ, Aрманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Николь Пашинян Республиканинг барча ҳудудларидан ўз тарафдорларини 20 июнь кунига белгиланган муддатидан илгари бўлиб ўтадиган парламент сайловлари муносабати билан 17 июнь куни Ереванда бўлиб ўтадиган умуммиллий митинг ва маршга чақиргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг