Россия Беларусни санкциялардан ҳимоя қилишга ваъда берди
Олам
−
31 Май 2021
6144Агар Беларусга қарши санкциялар қўлланиладиган бўлса, Россия ёрдам қўлини чўзади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский айтиб ўтди.
“Биз шеригимиз Беларусни [санкцияларнинг салбий оқибатларидан] ҳимоя қиламиз, иттифоқчиларимизга ёрдам берамиз”, дея ваъда берди у.
Биричевскийнинг сўзларига кўра, Ryanair самолётининг мажбурий қўниши билан содир бўлган воқеада Минскни айбдор деб “ғарбликлар кўрмоқда”. Дипломат аввал текширув ўтказишни, сўнгра содир бўлган воқеага муносабат билдиришни талаб қилди. Москванинг ёндашуви гўёки “импульсив чоралар кўрмаслик”дан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан Сочида учрашган эди.
LiveБарчаси