Россия Беларусдаги сиёсий ғалаёнларга бефарқ қолмайди – Путин
Олам
−
27 Август 2020
8142“Россия Белорусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин содир бўлган сиёсий ғалаёнларга бефарқ қолмайди”. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин маълум қилди. .
"Беларусь бизга жуда яқин мамлакат", дейди Россия раҳбари "Россия-24"га берган интерьвюсида.
Путиннинг таъкидлашича, Россия Беларусдаги вазиятга нисбатан Европа ва АҚШга қараганда анча чекланган ва бетараф ҳаракат қилади.
“Менимча, Беларусдаги воқеаларни ҳар икки томондан ҳақиқатан ҳам объектив равишда ёритмоқдамиз ва ишонамизки, гап Беларусь жамиятининг ўзида, Беларус халқида. Шунга қарамай, Москва бу мамлакатда содир бўлаётган нарсаларга бефарқ қараб туролмайди. Беларусь биз учун жуда яқин, ҳатто, энг яқин мамлакат”, дейди Путин.
Давлат раҳбари, шунингдек, Беларусдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ вазиятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўзини тутиб туриши кераклигини урғулади.
Шу билан бирга, Президент ҳокимият кўчага чиққан одамлар билан ҳисоблашиши ва содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдириши кераклигини таъкидлади.
Путин Беларусдаги қарама-қаршиликнинг барча томонлари ҳаддан ташқари ҳолатлардан қочиш учун етарлича соғлом фикрга эга бўлишларига умид билдирди.
"Биз бугун Беларусда юз бераётган барча мавжуд муаммолар тинч йўл билан ҳал этилади деган асосдан келиб чиқамиз", дейди Путин.
Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, "агар бирор жойда кимдир: давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ёки норозилик акцияларида қатнашадиганлар томонидан, агар улар амалдаги қонундан ташқарига чиқса, қонунда қараб муносабат кўрсатилади”.
Давлат раҳбари Беларусда вазият яхшиланаётганини таъкидлади ва қўшни мамлакатда юзага келадиган муаммоларни конституциявий соҳа доирасида, қонунлар доирасида ва тинч йўллар билан ҳал қилинишига умид билдирди.