Россия банкларига фуқароларга нақд валюта сотишга рухсат берилди
Олам
−
18 Апрель 2022
11665Россия Федерацияси Марказий банки бугун, 18 апрелдан бошлаб банклар учун нақд валютани сотиш имкониятини тиклади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Марказий банк 9 мартдан бошлаб нақд валюта билан операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартибини жорий қилган, у 9 сентябргача амал қилади. Регулятор 8 апрел куни вақтинчалик тартиб юмшатилганини эълон қилди. Банклар томонидан нақд пул сотиш имконияти тикланиши билан бир қаторда, 9 мартгача хорижий валютада ҳисоб рақамлари ёки депозитлари очган ҳамда ўз ҳисобварақларидан нақд пул олиш учун белгиланган лимитни танламаган фуқароларга 11 апрелдан нафақат долларни балки еврони ҳам нақд олишга рухсат берилди.
Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳисоб рақамларидан чет эл валютасини ечиб олишнинг умумий чегараси 10 000 доллар (ёки евродаги эквиваленти) миқдорида сақланиб қолди. Марказий банкнинг таъкидлашича, фуқаролар нақд валюта билан операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби давомида рублдаги валюта ҳисобварақларидан лимитдан ортиқ маблағларни олишлари мумкин. Зарур ҳолларда конвертация қилиш банк курси бўйича амалга оширилади, лекин чиқарилган сумма Марказий банкнинг эмиссия кунидаги расмий курси бўйича ҳисобланган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.
Маълумот учун, 3 март куни Россия банки брокерларга биржада чет эл валютасини (АҚШ доллари, евро ва фунт стерлинг) сотиб олган жисмоний шахслардан комиссия ундиришни буюрди. Дастлаб унинг ҳажми транзакция суммасининг камида 30 фоизини ташкил этган бўлса, 4 март куни 12 фоизга пасайтирилди. Аммо, бу сафар Марказий банк комиссияни нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар учун мажбурий қилди. Регулятор ўз қарорини жорий этилган чеклов банклар ва брокерлар ўртасидаги рақобат шароитларини тенглаштириши билан изоҳлади.
Рублнинг қулаши ортидан 9 март куни Россия банки нақд операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартибини жорий қилди. Унга кўра, 10 000 долларгача бўлган маблағни хорижий валютадаги депозитлар ёки ҳисобварақлардан нақд пулда, қолганини рублда олиш мумкин эди. Аммо 8 апрель куни регулятор молиявий барқарорлик учун хавфлар ўсиши тўхтаганини айтиб, режадан ташқари ставкани 17 фоизга туширди.
LiveБарчаси