Россияда хорижий валюта беришнинг янги тартиби ўрнатилди
Олам
−
09 Март 2022
29813Россия банки (Марказий банк) россияликларнинг хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан нақд пул беришни вақтинча чеклади. Бу ҳақда регулятор сайтида айтилган.
Россия банклари мижозлари ўз ҳисоб рақамлари ёки депозитларидан 10 000 АҚШ долларигача нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади. Қолган маблағлар чиқарилган кундаги бозор курси бўйича рублда тўланади.
Ушбу вақтинчалик тартибнинг амал қилиш муддати давомида ҳисоб қандай валютада очилганидан қатъи назар, валюта АҚШ долларида чиқарилади. Бошқа валюталарнинг АҚШ долларига конвертацияси чиқарилган кундаги бозор курси бўйича амалга оширилади.
Марказий банк россияликлар валюта депозитлари ёки ҳисоб рақамларида маблағларни сақлашни давом эттиришлари мумкинлигини ва шартлар ўзгармаслигини таъкидлаган.
Чекловлар 9 мартдан 9 сентябргача амал қилади.
LiveБарчаси