Россия Австрия элчисини мамлакатдан қувди

Олам

image

Бугун, 11 апрель куни Австриянинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вернер Альмхофер Россия Ташқи ишлар вазирлигига  чақирилди ва унга Россия элчихонасининг икки ходими Австриядан чиқариб юборилиши юзасидан норозилик нотаси берилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“11 апрель куни Австриянинг Москвадаги элчиси Вернер Альмхофер Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга Россиянинг Австриядаги элчихонасининг икки ходими асоссиз равишда персона нон грата деб эълон қилингани юзасидан кескин норозилик билдирилди”, дейилади хабарда.

Россия ТИВга кўра, бу қадам Австрия ташаббуси билан инқирозга юз тутаётган икки томонлама муносабатларни янада кескинлаштириб, ўзини бетараф давлат ва халқаро дипломатия платформаси сифатида кўрсатган Австрия нуфузига жиддий зарар етказмоқда.

Элчига Россия томони Австриянинг Россиядаги элчихонаси ходими учун жавоб чораси сифатида персона нон грата эълон қилаётгани ва у 18 апрель кун охиригача Россия ҳудудини зудлик билан тарк этиши кераклиги тўғрисида нота берилган.

“Бизнинг жавоб чораларимиз шу билан тугамайди”, дейилади баёнот якунида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Венадаги элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Австрия Вернер Альмхофер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг