Россия армияси ўзи хоҳлаган ҳар қандай нуқтага жойлашади – Кремль

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерациясининг қуролли кучлари раҳбарият муносиб деб топган мамлакат ҳудудининг исталган нуқтасида вазифасини ўтайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 7 апрель куни журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Россия Қуролли Кучлари зарур ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган. Улар бизнинг ҳарбий раҳбариятимиз ва Олий Бош қўмондонимиз томонидан мақсадга мувофиқ деб топилган бўлса, исталганча ўша ерда қолади”, дейди Кремль вакили.

Шу билан бирга, Песков “Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаган ва қилмаяпти ҳамда ҳеч кимга хавф туғдирмайди” дея ишонтирган. 

Аввалроқ Кремль вакили Россия армияси Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат бўйлаб ҳаракатланаётганини бир неча бор таъкидлаган эди. 

Шунингдек, у Россия чегаралари бўйлаб бошқа мамлакатлар қуролли кучларининг фаоллиги кучайганига эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

876

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг