Россия Арманистондаги элчисини алмаштирди

Олам

image

Россия Федерацияси ўзининг Арманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисини алмаштирди. Бу ҳақда “Hraparak” газетаси хабар берди.

Манбага кўра, Россия расмий Ереван учун энди жиддийроқ шахсни элчи қилиб жўнатмоқчи.

“Бир кун аввал Арманистоннинг икки нафар юқори мартабали амалдори Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиш ҳақида агрессив баёнотлар берди. Ушбу баёнотлар фонида расмий Москва Арманистондаги элчисини алмаштирди. Россия Ереванга жиддийроқ шахсни элчи қилиб жўнатмоқчи”, дея ёзган газета.

Маълумот учун, жорий йилнинг 12 июнь куни парламентдаги ҳукумат соати чоғида Бош вазир Никол Пашинян мухолифатчи депутат Тадевос Аветисяннинг Арманистон КХШТдан норозилигини билдирган ҳолда, нега иттифоқдан чиқмаётгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, “Сиз бу билан мени қўрқитяпсизми? Бизда ҳаммаси яхши, қачон кетишимизни ўзимиз ҳал қиламиз. Лекин кетсак, ортга қайтмаймиз”, деган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Бош вазир Никол Пашиняннинг КХШТдан чиқиш ҳақидаги сўзлари нотўғри қабул қилинганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made