Россия актёр Жим Керрини “қора рўйхат”га киритди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
6372Россия 100 нафар Канада фуқаросини, жумладан актёр Жим Керрини ҳам тақиққа учраганлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 14 ноябрь куни чоп этилган баёнотида айтилади.
“Бош вазир Жастин Трюдо “режими”нинг Россия раҳбарияти, сиёсатчилар ва парламент аъзолари, бизнес вакиллари, экспертлар ва журналистлар, маданият арбоблари, шунингдек, Канада русофоб маъмурлари номақбул деб ҳисоблаган ҳар қандай шахсга қарши санкциялар қўллаш амалиётига жавобан Канаданинг 100 фуқароси учун ўзаро келишув асосида мамлакатга кириш чекланди”, дейилади баёнотда.
Департаментнинг қўшимча қилишича, рўйхатга “Россияга қарши тажовузкор курс”ни шакллантиришда иштирок этган амалдорлар, тадбиркорлар ва фаоллар киритилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида Россияга кириши тақиқланган Канада фуқароларининг исм-шарифлари рўйхатини ҳам эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь