Россия АҚШни Эрон билан ҳамкорлигига “бурнини тиқмасликка” чақирди
Олам
−
14 Сентябрь
6991Москва Қўшма Штатларни Россия Федерацияси ва Эрон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликка "бурнини тиқиштирмасликка" чақирди. Россия-Эроннинг бундай ўзаро ҳамкорлиги ҳеч қандай халқаро мажбуриятларни бузмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
Рябковга кўра, мамлакатларнинг ҳамкорлиги вақт синовидан ўтган, унда халқаро мажбуриятлар нуқтаи назаридан бирор нарсани бузадиган ёки кимнингдир хавфсизлигига ёки минтақавий мувозанатига салбий таъсир кўрсатадиган элементлар мавжуд эмас.
Унинг қўшимча қилишича, Россия йва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт соҳаларида жуда узоққа чўзилган.
“Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ҳам бор, аммо бу АҚШнинг иши эмас, улар ўзларининг муаммолари билан шуғулланишлари керак”, дейди Рябков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Россияга ракета етказиб бергани ҳақидаги хабарлар ортидан бир қатор Ғарб мамлакатлари Теҳронга янги санкциялар қўллашини билдирган. Шундан сўнг Буюк Британия, Нидерландия, Франция ва Германиянинг Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган эди. Кеча, 13 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШнинг БМТдаги элчиси Роберт Вуд айнан Эрон ракеталарини Россияга етказиб бериши вазиятнинг кескинлашувига олиб келаётгани шубҳасиз ҳақиқат эканини айтганди.