Россия АҚШ ва яна 7 давлат билан авиапарвозларни тиклади 

Олам 4418
image

Россия бугун, 28 июндан яна саккизта давлат — Бельгия, Болгария, Иордания, Ирландия, Италия, Кипр, Шимолий Македония ва АҚШ билан мунтазам парвозларни тиклади.  

Шунингдек, бугундан бошлаб россияликлар хорижий мамлакатларга Брянск ва Ульяновск халқаро аэропортларидан парвоз қила олишлари мумкин. Кўрсатилган деярли барча йўналишларда парвозлар учун квоталар жорий этилган. 

Бунгача Россия Австрия, Венгрия, Ливан, Люксембург, Маврикий, Марокко, Хорватия, Албания, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Исландия, Қозоғистон, Мексика, Португалия, Саудия Арабистони, Вьетнам, Венесуэла, Греция, Германия, Сингапур, Сербия, Эфиопия, Қатар, Қирғизистон, Жанубий Корея, Миср, БАА, Швейцария, Шри-Ланка, Финляндия, Япония, Мальдив ороллари, Мальта, Куба, Сейшел ороллари, шу жумладан Ўзбекистонга халқаро парвозларни тиклаганди. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 27 мартидан бошлаб Россия коронавирус пандемияси сабабли бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер рейсларни тўхтатганди. Ўтган йилнинг август ойидан бошлаб эса Россия Федерацияси халқаро ҳаво қатновини босқичма-босқич тиклашни бошлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
Теглар
t
×