Россия Африкага яқинлашмоқда, Путин 20 миллиард доллар қарзнинг баҳридан кечди

Олам

image

"Россия Aфрика давлатларининг 20 миллиард долларлик қарзни бекор қилди", деди Россия Президенти Владимир Путин. Бу ҳақда МК хабар бермоқда. 

Қайд этилишча, Россия Aфрика давлатларининг солиқ юкини енгиллаштириш чораларида иштирок этмоқда.Баъзи давлатлар билан биргаликда миллий иқтисодий лойиҳаларни молиялаштиришда қарзлардан фойдаланиш бўйича дастурлар ишга туширилди.

Ҳозирга келиб, Aфрика мамлакатлари Россия бизнесига катта қизиқиш билдирмоқда.Сўнгги беш йил ичида Aфрика мамлакатлари ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми икки баравар ўсиб, 20 миллиард доллардан ошди. "Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб Aфрика давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 29 триллион долларга етади", деди Путин. 

"Бироқ, ҳозирча товар айланмаси унчалик катта эмас, унинг 40 фоизи Миср Араб Республикаси ҳиссасига тўғри келади", деди Россия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Африка Путин

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг