Россия Африка давлатларининг 20 миллиард долларлик қарзларини узди

Олам

image

Россия Африка давлатларининг 20 миллиард доллардан ортиқ қарзларини узди. Бу ҳақда Президент Владимир Путин Россия-Африка парламентлари конференциясида маълум қилган.

“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда, ўтган йил якунига кўра бу кўрсаткич қарийб 18 миллиард долларга етди”, дейди Россия раҳбари. 

Унинг қайд этишича, молиявий ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш ва янги транспорт-логистика занжирларини ташкил этиш контр-савдо айланмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

“2021 йилда бошланган Африка континентал эркин савдо ҳудудини ташкил этиш жараёни билан қўшимча имкониятлар очилади, у келажакда умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион доллардан ортиқ бўлган континентал бозорга айланади”, дейди Путин.

Кеча, 20 март куни “Россия-Африка кўп қутбли дунёда” деб номланган халқаро парламент конференцияси бўлиб ўтган эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Путин Африка давлатлари қарзлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг