Россия 9 май олдидан ютуқларини кўз-кўз қилмоқчи – Британия разведкаси
Олам
−
21 Апрель 2022 10834 1 дақиқа
Россия армияси 9 май — Ғалаба куни арафасида Украинадаги урушда эришган муҳим ютуқларини намойиш этиш ниятида, бу эса жанглар жадаллигига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг бугун, 21 апрелда чоп этилган ҳисоботида айтилади.
“Россия ҳар йили нишонланадиган 9 май —Ғалаба куни олдидан сезиларли ютуқларни кўрсатишга тайёр. Бу уларнинг ушбу сана олдидан операцияларни қанчалик тез ва шижоатли ўтказишга уринишига таъсир қилиши мумкин”, дейилган Британия разведкаси хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда Россия қўшинлари Донбассдаги майдонлардан Краматорск томон олдинга силжимоқда.
“Россия авиациясининг фаоллиги сақланиб қолмоқда, чунки Россия Федерацияси Украина шарқидаги ҳужумларини ҳаводан қўллаб-қувватлашга, Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини бостиришга ва йўқ қилишга интилади”, деб таъкидлаган Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ разведкаси ҳам Путин 9 майда Украина урушидаги ғалабасини эълон қилмоқчилиги ҳақида маълумот тарқатганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь