Россия 8 та мамлакат билан авиапарвозларни тиклади 

Олам 7808
image

Россия бугун, 10 июндан бошлаб саккизта мамлакат билан мунтазам парвозларни тиклади. Улар орасида Австрия, Венгрия, Ливан, Люксембург, Маврикия, Марокаш, Хорватия бор. Бундан ташқари, Албанияга чартер рейслар амалга оширилади.  

Ушбу мамлакатларга парвозларни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб томонидан қабул қилинган. Парвозлар учун квоталар деярли барча йўналишларда жорий этилган — Москва ва бошқа давлат ўртасида ҳафтасига иккитадан кўп бўлмаган рейслар йўлга қўйилади. Шу билан бирга, Москва — Люксембург, Москва — Байрут ва Москва — Тирана йўналишлари учун ҳафтасига битта рейс амалга оширилади. 

Айни пайтда Россиядан халқаро рейслар Ўзбекистон билан бир қаторда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Исландия, Қозоғистон, Мексика, Португалия, Саудия Арабистони, Вьетнам, Венесуэла, Греция, Германия, Сингапур, Сербия, Эфиопия, Қатар, Қирғизистон, Жанубий Корея, Миср, БАА, Швейцария, Шри-Ланка, Финляндия, Япония, Мальдив ороллари, Мальта, Куба, Сейшел оролларига тикланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 401
Рейтинг: 3
Теглар
t
×