Россияда 70 дан ортиқ ҳиндистонлик алданиб, урушга ёлланган – ОАВ
Олам
−
30 Август
4324Украинада 70 дан ортиқ ҳиндистонлик Россия томонида жанг қилиш учун алданиб қолган, улардан камида саккиз нафари ҳалок бўлган ва уларнинг жасадлари ҳали ҳам ортга қайтарилмаган. Бу ҳақда Ҳиндистон парламенти аъзоси, депутат Викрамжит Сингх Саҳнаибга таяниб, “Дождь” телеканали хабар берди.
Депутатнинг сўзларига кўра, Украина билан урушда қолган Ҳиндистон фуқароларининг аксарияти иш билан таъминлаш баҳонасида Россияга таклиф қилиниб, кейин эса таржимонларсиз Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, одамлар кўпинча ўша жойга етиб борганидан кейингина фронтга етганликларини тушунмоқда.
“Июль ойида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Москвага ташрифи ва Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ҳиндистонликларни демобилизация қилиш ва янги ёлланишларнинг олдини олиш борасида саволларни кўтарган эди. Путин иккала масалани ҳал қилишда ёрдам беришга ваъда берди, бироқ бу ҳали Украинада жанг қилаётган ҳиндларнинг аҳволига таъсир қилмади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан Москва яқинидаги Ново-Огарёво қароргоҳида учрашганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси