Россия 56 нафар жиноятчини Ўзбекистонга жўнатди
Олам
−
22 Декабрь 2020
12995Россиядан Ўзбекистонга 56 нафар фуқаро жиноий жавобгарликка тортиш ва жазони ижро этиш учун махсус рейс билан жўнатилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.
Кеча, 21 декабрь куни Новосибирск аэропортидан эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўриб, 56 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
РФ Бош прокуратураси маълумотига кўра, Ўзбекистон томони қотиллик, талончилик ҳужуми, ўғрилик ва бошқа жиноятларда айбланаётган шахсларни қайтариш бўйича сўров юборган.
Экстрадицияси сўралган шахсларни қайтариш учун Ўзбекистон томони махсус авиарейс юборган. Роспотребнадзордан Ўзбекистондан келадиган самолётни қабул қилиш учун рухсат олинган. Экстрадиция қилинганлар орасида оғир ва ўта оғир жиноятни содир этишда айбланганлар ҳам бор.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўзбекистонлик ҳамкасбларининг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судининг бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга урингани учун чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун фуқарони экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирган.