Россия 41 нафар Австралия фуқаросига қарши санкциялар жорий қилди

Олам 1629
image

Россия 41 нафар австралиялик фуқарони, жумладан журналистлар, ҳарбий-саноат комплекси вакиллари ва муниципал депутатларни тўхтатиш рўйхатига киритди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 16 сентябрь куни тарқатган баёнотида айтилади. 

“Австралия ҳукумати томонидан Ғарбнинг русофобик кампанияси доирасида жорий этилган россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан сиёсий сабабларга кўра санкцияларга жавобан, ҳарбий-саноат комплекси пудратчилари, журналистлар ва муниципал депутатлар орасидан Россияга қарши кун тартибини ташкил этувчи қўшимча 41 австралияликнинг мамлакатимизга номаълум муддатга кириши ёпилди”, дейилади ҳужжатда.

Дипломатик миссия Москва Канберранинг Россияга қарши курсга риоя қилиш ва янги чекловлар жорий этиш истагини инобатга олган ҳолда, Австралияга нисбатан Россиянинг санкциялар рўйхатини кенгайтириш устида ишлашни давом эттиришини таъкидлади.

“Расмий Канберра Россияга қарши курсдан воз кечиш ниятида эмаслиги ва янги санкциялар ишлаб чиқишда давом этаётганини инобатга олган ҳолда, Россиянинг санкциялар рўйхатини янгилаш бўйича ишлар давом этади”, дейилади вазирлик хабарида.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×