Россия 100 йилда биринчи марта дефолтга учради – “Bloomberg”
Олам
−
27 Июнь 2022
27554Бугун, 27 июнга ўтар кечаси Россиянинг кредитлари бўйича 100 млн долларлик фоизларини тўлаш учун имтиёзли муддати тугади. “Bloomberg” нашрининг ёзишича, бу ҳолат дефолт деб баҳоланади.
Унда қайд этилишича, дефолт “хорижий кредиторларга тўлов йўлларини тўсиб қўйган Ғарбнинг тобора кучайиб бораётган санкцияларининг чўққиси бўлди” ва 1918 йилдан бери биринчи марта юз берди.
Агентлик маълумотларига кўра, “бу мамлакатнинг тезда иқтисодий, молиявий ва сиёсий қувғиндига айланганидан далолатдир”, чунки “марказий банкнинг валюта захиралари музлатилган, энг йирик банклар эса жаҳон молия тизимидан узилган”.
“Bloomberg” ўз навбатида “Россия иқтисоди ва бозорларига етказилган зарар ҳисобга олинса, ҳозирча дефолт асосан рамзий маънога эгалигини ва руслар учун унчалик катта аҳамиятга эга эмаслигини” тан олган.
Ҳисоботда айтилишича, Россия бир вақтнинг ўзида ҳар қандай ҳисоб-китобларни қоплаш учун маблағлари борлигини айтмоқда. У ўтган ҳафта 40 миллиард долларлик суверен қарзга рублда хизмат кўрсатишга ўтишини эълон қилди.
LiveБарчаси