Россия ҳужумида йўқ қилинган дунёнинг энг катта самолёти суратлари тарқалди

World

image

Россия оммавий ахборот воситаларида жорий йилнинг 28 февраль куни Украинада Россия армиясининг зарбаси натижасида йўқ қилинган дунёдаги энг йирик Ан-225 “Мрия” (“Орзу”) юк самолётининг вайрон бўлган ҳолати акс этган суратларни тарқатди.  

Самолёт Гостомел шаҳри яқинидаги Антонов аэропортининг ангарида бўлган. 

Дунёдаги энг катта лайнер АН-225 Совет Иттифоқи даврида Украинада бир нусхада яратилган. 

Қайд этишича, самолётни реконструкция қилиш учун “тахминан 3 миллиард доллар ва беш йилдан кўпроқ вақт керак бўлади”. 

Ан-225 "Мрия" – бу қўшимча катта юкка эга бўлган оғир узоқ масофали турбожетли транспорт самолёти. У 1980 йилларда ишлаб чиқарилган. Дунёдаги энг катта ва энг оғир юк самолёти саналар эди. 

Ан-225 "Мрия"нинг биринчи парвози 1988 йил 21 декабрда амалга оширилган, у 1989 йилдан бери амалда. Фақат битта нусхаси ишлаб чиқарилган, иккинчиси эса тугалланмаган.


Rate Count

1629

Rating

3

Rate this article

Share with your friends