Россия Ҳиндистонга янги қудратли танк қуришда ёрдам таклиф қилди

Олам

image

Россия Ҳиндистонга “Армата” универсал платформаси негизида янги ҳинд танкини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россиянинг Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати (ҲТҲФХ) матбуот котиби Валерия Решетникова РИА Новости агентлигига хабар берди.

“Ҳиндистон ҳарбийлари янги асосий жанговар танк яратиш бўйича ишларни бошлашни режалаштираётганини ҳисобга олсак, яқинда бўлиб ўтган ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссияси саммити чоғида ҳиндистонлик ҳамкорларга Россия ўзининг “Армата” платформаси асосида зирҳли транспорт воситаларини яратишни таклиф қилди”, дейди Решетникова.

Асосий жанговар танк – бу кўп мақсадли танк бўлиб, юқори ўқ отиш кучи, зирҳли ҳимоя ва ҳаракатчанликни ўзида мужассамлаштирган.

Маълумот учун, айни пайтда “Армата” платформасидаги зирҳли транспорт воситалари Россия Қуролли Кучлари учун давлат синовларидан ўтмоқда.

 

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ҳиндистон

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг