Россия ҳарбийлари Нигердаги АҚШ базасини эгаллаб олди
Олам
−
03 Май
25679Россия қўшинлари Нигер пойтахти Ниамейдаги АҚШ авиабазасига кирди. Бу ҳақда кеча, 2 май куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийсига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Расмийга кўра, гап Амани Диори халқаро аэропорти ёнида жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳақида кетмоқда. Америка ҳарбий хизматчилари ҳали ҳам унинг ҳудудида қолмоқда.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Нигердан мингдан ортиқ кишилик ҳарбий контингентини тўлиқ олиб чиқишга рози бўлган эди. “The New York Times” газетасига кўра, АҚШ қўшинлари Ғарбий Африка мамлакатини "яқин ойларда" тарк этиши мумкин.
2023 йилда Нигерда ҳарбий хунта ҳокимиятни эгаллаб олди. Москва алоқадорликда гумон қилинаётган давлат тўнтаришидан олдин Нигер АҚШ, Франция ва Германия каби Ғарб давлатларининг Ғарбий ва Марказий Африкадаги энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлган.
2024 йил январь ойида Нигер Мали ва Буркина-Фасо билан биргаликда Ғарбий Африка давлатларининг иқтисодий ҳамжамияти ECOWAS минтақавий альянсидан чиқди, унинг асосий мақсади Ғарбий Африкада минтақавий хавфсизликни таъминлаш эди.
Шундан сўнг, Нигерия ҳукумати АҚШ ва Франция билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатаётганини расман эълон қилди, шунингдек, уларнинг ҳарбий харажатлари энди назорат қилинмаслигини назарда тутувчи фармон чиқарди. Таҳлилчиларнинг ишончи комилки, Нигернинг АҚШ билан муносабатлари узилиши ва ҳарбий харажатлар устидан назоратнинг бекор қилиниши Россия билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг дастлабки шарти бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь