Россия Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўзгарди – ОАВ 

Олам

image

Россия Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони адмирал Николай Евменов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда кеча, 10 март куни манбаларига таяниб, “Фонтанка” ва “Известия” нашрлари хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий флот қўмондони Александр Моисеев Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Расмий равишда, Россия Мудофаа вазирлиги шахсий таркибдаги ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.

Қора денгиз флотининг собиқ қўмондони, истеъфодаги адмирал Владимир Комоедов Евменов ишдан кетгани ва унинг вазифаси Моисеевга юклатилганини тасдиқлади. 

"Ҳа, бу ишончли маълумот. Мен бу ҳақда биламан. Бу ҳақда кейинроқ хабар қилинади деб ўйлайман", деган у.

Маълумот учун, Николай Евменов 2019 йил май ойидан бери Ҳарбий-денгиз кучларини бошқариб келаётган эди. Охирги ойларда Россия Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг учувчисиз самолётларининг ҳужумлари туфайли кетма-кет бир неча Қора денгиз флоти ҳарбий кемаларини йўқотди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, 5 март куни Сергей Котов патруль корвети йўқотилганидан кейин Россия ҳарбий кемалари Қора денгизда жанговар навбатчилик қилишни тўхтатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Николай Евменов Александр Моисеев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг