Россия ҳали Трампдан сигнал олгани йўқ – Песков

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар масаласида Вашингтон ҳозирча Москвага мурожаат қилмади. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни бўлиб ўтган брифингда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Қайд этилишича, Кремль вакили икки давлат раҳбарлари ўртасида суҳбатни ташкил этишга тайёрлигича қолаётганини яна бир бор таъкидлаган.

“Ҳозирча биз америкаликлардан ҳеч қандай сигнал олмадик. Шунинг учун, улар айтганидек, ўз жадвалимиз бўйича ишлаймиз. Фақатгина бир хабар керак. Худди шу хабар Америка томонида қолмоқда. Кўринишидан, бу бироз вақт талаб этади”, деган Песков. 

Қолаверса, у раҳбарлар қачон мақсадга мувофиқ вақт топса, шундагина икки ўртада муҳокама бўлишини айтиб ўтган. 

“Қоидага кўра, бу давлат раҳбарлари томонидан бундай суҳбатни ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган пайтда муҳокама қилинади", деган у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари урушни баҳоргача Украина учун қулай шартларда якунлашни мақсад қилгани ҳақида хабар берилганди. 24 январь куни эса Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан телефон орқали бўлган мулоқотда мамлакат Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан мулоқотга тайёр эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг