“Росатом” раҳбари Ўзбекистондаги АЭС қурилишини энг устувор лойиҳа деб атади

Жамият 1057
image

Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси Росатом учун устувор вазифадир. Бу ҳақда чоршанба куни давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачев маълум қилган. “Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш “Росатом” учун устувор лойиҳалардан биридир” деган Лихачев Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган энергетика форумига бағишланган кўргазманинг очилиш маросимидаги нутқида. 

Унинг сўзларига кўра, атом станциясининг қурилиши бўйича келишув имзоланганидан буён кўп ишлар қилинган. “Келгусида станция қурилиши учун жой танланди. Лойиҳанинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатлари муҳокама қилиниб, соҳа учун кадрлар тайёрлаш бошлаб юборилди” деган корпорация раҳбари. 

Маълумот учун, 2022 йилда қурилиши бошланадиган атом электр станцияси қуввати 1 минг 200 мегаватт қувватга эга иккита энергоблокдан иборат бўлади. Ушбу станция  Халқаро атом энергияси агентлигининг барча хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради.  Маълум бўлишича, станциянинг илк энергия блоки 2028 йилда ишга туширилади. 

Атом энергияси афзалликлари жуда кўп. Мисол учун станцияда ис гази пайдо бўлмайди. Катта миқдордаги газ иқтисод қилиниши билан бирга, табиатга корбанат ангидрид ва азот оксидлари чиқарилиши кескин камаяди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×