“Росатом” раҳбари Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси тўхтамаганини айтди

Олам

image

“Росатом” томонидан Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартномавий ишлар якуний босқичга етди. Бу ҳақда “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтаётган “Примаков ўқишлари” форумида сўзлаган нутқида маълум қилган. 

“2019 йилда, тушунишимизча, биз барча асосий қарорларга эришдик. Пандемия кўп жараёнларни тўхтатди, лекин мен ўзбек лойиҳасини тўхтатилган лойиҳа деб айта олмайман. Атом электр станциясини қуриш бўйича шартномавий ишлар якуний босқичда”, дейди у.

Лихачевнинг қайд этишича, лойиҳани ишлаб чиқиш давом этмоқда.

“Биз қўшимча таклифлар бердик, жумладан, кам қувват бўйича, кадрлар тайёрлаш бўйича. Шартнома устида ишлаш анча қизғин давом этмоқда ва менимча, умуман олганда, биз шартномани имзолашдан узоқ эмасмиз”, дейди Лихачев. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда “Росатом” Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида “3+” авлоддаги иккита ВВЭР-120 реакторидан иборат комплекс қуришни режалаштираётгани хабар қилинди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Жиззах АЭС ишга туширилганда Ўзбекистоннинг энергияга бўлган эҳтиёжининг 15 фоизини таъминлайди. 

Маълумот ўрнида, 2018 йил сентябрь ойи бошида Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эди.

2018 йилнинг октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ушбу йирик лойиҳага старт берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Росатом АЭС Алексей Лихачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг