Роналдунинг янги туғилган фарзандларидан бири вафот этди

Спорт 27433
image

“Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду янги туғилган ўғлининг вафот этганини маълум қилди.

Октябрь ойи бошида у севгилиси Жоржина Родригес эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилганди.

“Чуқур қайғу билан маълум қиламизки, фарзандимиз оламдан ўтди. Бу ота-оналар бошдан кечириши мумкин бўлган энг катта оғриқдир. Фақатгина қизимизнинг туғилиши бизга бу онни умид ва бахт билан ўтказиш учун куч бермоқда. Биз шифокор ва ҳамшираларга ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз. Биз ҳаммамиз бу йўқотишдан хафа бўлдик ва ушбу жуда оғир даврда шахсий ҳаёт дахлсизлигини сўраймиз. Чақалоғимиз, сен бизнинг фариштамизсан. Биз сизни доим севамиз”, дейилади Роналду ва Родригеснинг хатида.

Роналду 37 ёшда. У ва Жоржина Родригесниниг биринчи қиз фарзанди 2017 йилда дунёга келган, қизга Алана Мартина деб исм қўйишган. Шунингдек, Роналдунинг ўғли кичик Криштиану (2010 йилда туғилган, онасининг исми ошкор этилмаган) ва 2017 йилда суррогат онадан дунёга келган эгизаклар Ева ва Матео бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1280
Рейтинг: 3.1
t
×