Роналдунинг трансфери учун пиво ва пирог таклиф қилинди

Спорт 4676
image

Шимолий Премьер-лига дивизиони вакили "Блайт Спартанс" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг трансфери учун "Манчестер Юнайтед"га бир пинт пиво (≈ 0,568 литр) ва пирог таклиф қилди. 

14 ноябрга ўтар кечаси 37 ёшли португалиялик интервьюсининг бир қисми эълон қилинди ва интервюда у ҳозирги клуби, бош мураббий Эрик Тен Хагни танқид қилгани маълум бўлди. Криштиану, шунингдек, Хаг, "қизил иблислар"нинг собиқ мураббийи Ралф Рангник ва собиқ жамоадоши Уэйн Рунининг танқидларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Криштиану Роналдунинг вакиллари "Манчестер Юнайтед" билан 2023 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани бекор қилиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлганди.

Маълумот учун, Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган интервьюсининг тўлиқ версияси 16 ноябрь куни эълон қилинади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×