Роналдунинг меҳмонхонаси бошпанага айлантирилгани рад этилди
Спорт
−
11 Сентябрь 2023
5932Аввалроқ Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Pestana CR7“ тўрт юлдузли меҳмонхонасини Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганлар учун бошпанага айлантиргани хабар берилган эди. Бироқ меҳмонхона раҳбарияти бу хабарларни рад этди.
“Бу ёлғон маълумот. Ҳозирда бизда дам олаётган мижозларнинг барчаси одатий режимда жой банд қилган”, деган “Pestana CR7“ меҳмонхона ходими.
Эслатиб ўтамиз,аввалроқ Марокаш ва ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими терма жамоадаги футболчилар билан биргаликда Марокашдаги фожиали зилзиладан кейин жароҳатланганларга ёрдам бериш учун донор сифатида қон топширгани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги хабарларга кўра, 6,8 магнитудали зилзила камида 2 минг 122 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 2 минг 421 киши жароҳат олган.
Марокашда содир бўлган фожиали зилзиладан сўнг жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, футбол оламининг етакчилари ҳам ушбу офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш учун ҳаракат қилмоқда. ПСЖ ўйинчилари ҳам қон топшириш орқали бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь