Роналдунинг “кетмони учмаяпти”. У бу мавсумда жуда ёмон статистика қайд этмоқда

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду учун жорий мавсум мутлақо омадсиз кечмоқда. Роналду ушбу мавсумда бор-йўғи битта гол урди. 

FIFA кунлари доирасида Португалия терма жамоаси UEFA Миллатлар лигасининг иккита учрашувида майдонга тушди. Дастлаб “Европа Бразилияси” Чехияга қарши ўйинда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Роналду битта голли узатма билан кифояланди.

Португаллар 27 сентябрь куни Испанияга қарши учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Роналду бир-нечта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Натижада, Португалия Миллатлар лигасининг ярим финалига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Янги мавсумда 37 ёшли футболчининг кетмони учмаяпти. Роналду Португалия терма жамоаси ва “Юнайтед” учун 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Криштиану билан содир бўлаётган вазиятни икки хил изоҳлаш мумкин. Биринчиси: Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг мавсум олди йиғинини ўтказиб юборгани учун спорт формасини тиклай олмаяпти. Иккинчиси: мухлислар Роналдунинг эраси тугашига гувоҳ бўлмоқда.

Роналду ўзини ҳисобдан чиқариб қўйишларига кўникмаган. Шунинг учун у ўтган ёзда “Юнайтед” тарк этиб Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клуб сафига ўтишни истади. Режаси амалга ошмагач, “қизил иблислар” сафида қаҳрамонлик кўрсатишга тиришмоқда. Аммо омад Роналдунинг яқинига ҳам йўлашни истамаяпти. Албатта, Криштиануни ожиз ва ғазабнок, балки ожиз ҳолда кўриш ачинарли. Ким билади, эндиликда уни мана шундай ҳолатда кўришга кўникиш керакдир…

Маълумот учун, Роналду 2021 йилда бери “Юнайтед” сафида тўп тепади. У “қизил иблислар” сафида 2003-2008 йилларда ҳам ўйнаган. У 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”ни “Реал Мадрид” билан алмаштирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг