Роналдунинг “эртаги” бошланган жойда тугаши мумкин

Спорт 4105
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду Португалиянинг “Спортинг” жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда “United Journal” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Роналдунинг Португалия клубига ўтиши 99 фоизга аниқ бўлиб улгурган. Қайд этилишича, 37 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиб, Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоада тўп тепишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду профессионал футболдаги фаолиятини айнан “Спортинг”да бундан 20 йил аввал – 2002 йилда бошлаган.

Маълумот учун, Роналдунинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Криштиану жорий мавсумда “Юнайтед” сафида Англия Премьер лигасининг 3 та учрашувида майдонга тушиб, биронта самарали ҳаракат амалга оширмади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
t
×