Роналдунинг агенти “Ювентус” билан якуний музокара ўтказади

Спорт 4329
image

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш “Ювентус” раҳбарияти билан музокара ўтказиш учун Туринга келди. Мендешнинг мақсади Криштианунинг “Манчестер Сити”га ўтишини ташкил қилишдан иборат. 

Туринликлар ҳали ҳам қатъий талабларни илгари сурмоқда. Мендеш эса 36 ёшли ҳужумчини текинга ёки “Ювентус” талаб қилаётган 25 миллион евро маблағдан арзонроққа қўйиб юборишларини сўраган. Роналдунинг ўзи жамоани ўзгартиришга тайёр, “Сити” эса унга ягона даъвогар.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилдан бери Туриннинг “Ювентус” клубида тўп тепади. 36 ёшли португалиялик форвард ўтган мавсумда 29 та гол уриб, Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Роналдунинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 3
t
×