Роналду “Ювентус”ни тарк этмоқчи

Спорт 10425
image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этмоқчи. Футболчига "Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Diario Gol" нашри хабар берди

Португалиялик футболчининг "Манчестер Юнайтед"га қайтиши, биринчи навбатда, "қизил иблислар"нинг Чемпионлар лигасида иштирок этишига боғлиқ.

Маълумот учун, Роналду 2018 йилнинг ёзида "Реал Мадрид"дан "Ювентус"га 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 35 ёшли футболчининг ушбу жамоа билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июнгача амал қилади. Ушбу мавсумда футболчи жамоада 32 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Роналдунинг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Март ойи бошида Роналду унинг трансфер нархидан норозилигини билдирган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 531
Рейтинг: 2.9
t
×