Роналду “Ювентус”ни судда ютиб чиқди
Спорт
−
18 Апрель
4130“Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан 19,5 миллион евро миқдоридаги тўланмаган маош бўйича судда ғалаба қозонди. Бу ҳақда “ La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Гап Роналдунинг коронавирус пандемияси вақтида клубдан ололмаган маошининг бир қисми ҳақида кетмоқда. Криштиану Роналду 2018-2021 йилларда “Ювентус” сафида тўп сурган. Бу даврда португалиялик ҳужумчи Турин клуби сафида 134 та расмий ўйин ўтказиб, бу ўйинларда 101 та гол урган ва шерикларига 22 та голли узатмани амалга оширган.
Маълум бўлишича, португалиялик футболчи 19,5 миллион еврони тўлақонли олмайди, чунки арбитраж суди Криштиану Роналдуни ҳолатга бўлган эътиборсизлиги сабаб айбдор деб топди. Шу тариқа, “Ювентус”нинг собиқ футболчиси 19,5 миллион евро маошидан салкам 10 миллион евросига эга чиқади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь