Роналду ёзда “Ювентус” билан хайрлашиши мумкин 

Спорт 14446
image

Туриннинг "Ювентус" клуби мавсум охирида Криштиану Роналду билан хайрлашиши мумкин. 

Клубнинг бу қадамига 36 ёшли португалиялик футболчининг жуда катта маоши сабаб бўлади. 

"Криштиану Роналду мавсум охирида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси 2022 йилда тугайди, аммо унинг маоши (йилига 31 миллион евро) жуда катта, шунинг учун клуб ёзда футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда", деган таниқли инсайдер Николо Скира Twitter'да. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилда "Ювентус" Роналду учун "Реал"га 117 миллион евро тўлаган. 

Португалиялик ушбу клуб таркибида 121 та ўйин ўтказиб, 92 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1345
Рейтинг: 3
t
×