Роналду яна Globe Soccer Awards’га даъвогарлик қилмоқда
Спорт
−
14 Ноябрь 2024 4071 1 дақиқа
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2024 йилги Globe Soccer Awards мукофотига Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси номинациясида номзод бўлди.
Роналдудан ташқари Салем Ал-Давсарий (“Ал-Ҳилол”), Мурод Батна (“Ал-Фатеҳ”), Каку (“Ал-Айн”), Риёд Маҳрез (“Ал-Аҳли”), Сергей Милинкович-Савич (“Ал-Ҳилол”) ва Суфён Раҳимий (“Ал-Айн”) совринга даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду ўтган йил охирида Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган эди. Португалиялик футболчи 2023 йил қишидан буён “Ал-Наср” сафида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Реал Мадрид” ва “Спортинг” клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Globe Soccer Awards'нинг бошқа номинациялари бўйича номзодлар эълон қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь