Роналду яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду учун Гиннеснинг рекордлар китобидан яна бир саҳифа очилди. Бу ҳақда “Guinnessworldrecords.com” хабар берди.

Ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 майгача бўлган даврда португалиялик футболчи даромадининг умумий миқдори (иш ҳақи, мукофот пуллари, бонуслар, ҳомийлардан олинган даромадлар ҳамда тижорат лойиҳаларида иштирок этиш ва бошқа маблағлар) 136 миллион долларни ташкил этган. 

Шундай қилиб, Роналду 2017 йилдан бери биринчи марта Forbes талқини бўйича дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. У 2023 йилда энг юқори йиллик даромад эга бўлган спортчилар орасида 1-ўринни банд этди.

Бу борада 2022 йилда 130 миллион доллар ишлаб топган аргентиналик Лионель Месси 2-поғонага тушди.

Роналду майдондаги ҳаракатлари учун 46 миллион доллар, футбол ўйинларидан ташқарида эса 90 миллион доллар ишлаб топган.

Ҳужумчи “Ал-Наср” сафида 2022 йилнинг декабридан буён тўп суриб келмоқда. Роналду ўтган мавсум чемпионат ва кубокда 19 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. У Евро-2024 саралаши, “J” гуруҳининг 3-тур баҳсларида Португалия сафида Исландияга қарши майдонга тушди ва 90-дақиқада жамоаси учун ғалаба голини киритди. Роналду бу билан терма жамоа сафида энг кўп, 200 та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Гиннес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made