Роналду яна бир рекордни янгилади
Спорт
−
24 Март 2023
4585Криштиану Роналду жорий йилнинг 23 март куни Португалия терма жамоаси сафидаги 197-учрашувда майдонга тушди ва терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.
Роналду Евро-2024 саралаш доирасидаги Лихтенштейнга қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Португалиялик ҳужумчи қувайтлик Бадер ал-Мутаванинг натижасини янгилади, Мутава ўз терма жамоаси таркибида 196 марта майдонга тушган. Лихтейнштейнга қарши учрашувда Португалия 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Хуан Канселу (8-дақиқа), Бернарду Силва (47) ва Роналду (51 пенальти, 63) муаллифлик қилди.
Португалия ва Лихтенштейндан ташқари “J” гуруҳида Босния ва Герцеговина, Словакия, Люксембург ва Исландия терма жамоалари ўрин олган. Навбатдаги учрашувда португаллар сафарда жорий йилнинг 26 март куни Люксембург терма жамоасига қарши майдонга тушса, шу куни Лихтенштейн терма жамоаси исландиялик футболчиларни қабул қилади.
Роналду 2022 йилнинг декабрь ойидан бери Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида ўйнамоқда. 38 ёшли ал-Мутава эса Қувайтнинг “Ал-Қодисия” клубида тўп суради. Ҳужумчи Қувайт терма жамоасида 2003 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
LiveБарчаси