Роналду Саудия клубидан тушган “космик” маошни рад этган

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду жорий йилнинг август ойида Саудия Арабистони клубидан катта молиявий таклиф олган. Бу ҳақда “Мirror” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби Роналдуга йилига 240 миллион евро маош таклиф қилган. Бу эса Роналдуни автоматик равишда дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирарди. Бироқ футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш вариантидан воз кечган.

Қай этиш жоизки, Роналду ўтган трансфер ойнасида “Юнайтед” сафини тарк этишга роса ҳаракат қилди. Бунга МЮнинг жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ўйнамаслиги сабаб бўлган. Бироқ Европанинг ҳеч қайси гранд клуби 37 ёшли Роналдуни таркибига қўшиб олишни хоҳламади. Натижада, Криштиану 2002-2003 йилги мавсумдан бери илк марта Европа лигасида ўйнайдиган бўлди.

Таъкидлаш лозим, Роналду жорий мавсумда, “Манчестер Юнайтед” ўзига берилган ўйин вақтидан жуда норози бўлгани боис, барибир “қизил иблислар” сафини тарк этмоқчи.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсумда МЮ сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Португалиялик футболчининг  “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг