Роналду расмий ўйинлардаги голлар бўйича жаҳон рекордини янгилади

Спорт 10576
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасида тўп сураётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду расмий ўйинларда урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У фаолиятидаги 807-голини урди ҳамда австриялик ва чехословакиялик ҳужумчи Йозеф Бицаннинг рекордини янгилади.

Роналду бу рекордни АПЛ доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда ўрнатди. Ўйин 3:2 ҳисобида “Манчестер Юнайтед” фойдасига ҳал бўлди. Манкунианликлар сафида барча голларга Роналду муаллифлик қилди.

Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида 136, “Реал” учун 450, Португалия учун 115 ва “Ювентус” учун 101 та гол урган. Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳиби, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар, Европа чемпионатлари тўпурари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 710
Рейтинг: 3
Теглар
t
×