Роналду Португалиянинг ўйинини ўтказиб юборади
Спорт
−
03 Июнь
3956Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Евро-2024 олдидан Португалиянинг биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “O Jogo” хабар берди.
Роналду бўлажак Европа чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида Финляндияга қарши ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Роналду Саудия Арабистони чемпионати якунланганидан кейин бир ҳафталик таътил олади. “Ал-Ҳилол” ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ҳам финлар билан ўйинда майдонга туша олмайди. Ҳар икки футболчи ҳам келаси дам олиш кунлари терма жамоага етиб келади.
Евро-2024 бошланишидан олдин Португалия ҳам Хорватия ва Ирландия билан назорат ўйинида иштирок этади.
Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида португалияликларнинг рақиблари Чехия, Грузия ва Туркия терма жамоалари бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь