Роналду охирги 8 йилдаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда

Спорт

image

4 май куни Саудия Арабистони Про-лигасининг 30-туридан ўрин олган “Ал-Наср” ва “Ал-Ваҳда” жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду хет-трик қайд этди. Бу натижа орқали футболчи клуб миқёсида 2023/2024 йилги мавсумда урган голлари сонини 45 тага етказди. 45 та гол Роналду учун 2015/2016 йилги мавсумдан буён энг яхши натижа ҳисобланади. Ўша мавсумда у “Реал”да ўйнаб, 51 та гол уришни уддалаган.

Ғалабадан сўнг “Ал-Наср” ўтказилган 30 учрашувда 74 очко жамғариб, Саудия Арабистони футбол чемпионати турнир жадвалида 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. “Ал-Ваҳда” эса 32 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Саудия Арабистони чемпионатида ҳамон “Ал-Ҳилол” етакчилик қилмоқда. Неймар жамоадошлари ҳисобида 83 очко мавжуд. Кучли учликни 55 очко билан “Ал-Аҳли” якунлаб турибди. Карим Бензема бошчилигидаги “Ал-Иттиҳод” эса 50 очко тўплаб, 5-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made