Роналду мени табрикламади – Бензема

Спорт

image

Ўтган мавсум якунларига кўра "Олтин тўп"ни қўлга киритган "Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема мукофот ва соғлиғи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Олтин тўпни қўлга киритмагунимча фаолиятимни тўхтатмоқчи эмасдим. Мен ҳар доим ўзимга ишонардим, қачондир амбицияларим билан ғалаба қозонишимни билардим. Шунинг учун ҳам сўнгги тўрт йил давомида бу совринни қўлга киритиш учун тинимсиз ҳаракат қилдим", дейди Бензема.

Шунингдек, футболчи собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ва ҳозирги формаси ҳақида ҳам гапирди.

"Криштиану Роналду соврин билан табрикладими деган саволга жавоб бера оламан. Ҳали табрикламади... 

Ҳозир яхши ҳолатдаман, аввалроқ, танамда кучли оғриқ бор эди. Ҳозир ҳам бироз оғриқ бор, лекин бу нормал ҳолат. Мен даволандим ва тез орада терма жамоа ўйинларига тайёр бўламан, ҳеч қандай муаммо йўқ. Футбол ўйнашни яхши кўрамиз. Муаммо шундаки, биз машина эмасмиз. Қайсидир пайтларда жароҳатлар бўлади, бу табиий ҳолат", дея Бензема сўзларини келтирди "Marca" нашри.

Жорий мавсумда франциялик тўпурар "Реал" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва  1 та ассистга муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Benzema

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг