Роналду машғулот вақтида Сандро билан тўқнашиб, жароҳат олди

Спорт 6427
image

Бугун, 25 август куни “Ювентус” футболчиси Криштиану Роналду машғулот пайтида Алекс Сандро билан тўқнашувда қўлидан кучли зарба қабул қилиб олди. У тиббиёт ходимлари ёрдамида майдонни тарк этди ва ортга қайтмади.

Португалиялик футболчи жорий йилнинг 18 август куни “Эмполи”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда. Роналду вазиятни аниқлаштириш учун махсус тестларни ўтказади. Шундан сўнг, унинг ҳолати қандай эканлиги аниқ бўлади. Шунингдек, жамоа сардори Жоржо Кьеллини ҳам жароҳат олиб, майдонни тарк этган.

Сўнгги кунларда Роналду ва унинг агентлари “Манчестер Сити”га ўтиш вариантини ўрганмоқда, қайд этилишича, португалиялик аллақачон “шаҳарликлар”нинг бир нечта футболчилари билан клубдаги вазиятни муҳокама қилган. Гвардиола жамоаси Харри Кейн трансферини ҳал қила олмаса, Криштиануни иккинчи вариант сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, бош мураббий Массимилиано Аллегри Роналдунинг “зебралар” сафида қолиш истагида эканини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Роналду “Кекса синьора” сафида 98 учрашувда майдонга тушиб, 81 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×