Роналду халқаро турнир ғолиблиги учун курашади

Спорт

image

Жорий йилнинг 20 июлидан 5 августга қадар Ар-Риёдда Қирол Салмон кубоги (араб чемпионлари кубоги) баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақада Саудия Арабистони пойтахтининг “Ал-Наср” клуби ҳам иштирок этади. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида хабар берди.

Гуруҳ босқичида 16 та жамоа қатнашади. Турнирнинг 10 та иштирокчи клуби маълум.

“Ража”, “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Наср”, “Белузидад”, “Замалек”,“Ал-Шорта”, “Видад”, “Ал-Садд”, “Ал-Ҳилол” ва “Эсперанс” жамоалари мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб боради. Қолган олти иштирокчи жамоа эса плей-офф босқичи натижаларига кўра аниқланади.

Агар, турнирда “Ал-Наср” ғолиб чиқса, бу Роналдунинг Саудия клубидаги биринчи халқаро соврини бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг