Роналду Қатарда қолади

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва терма жамоанинг яна тўққиз нафар футболчиси Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022дан чиқиб кетганидан кейин Лиссабонга учмайди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси хабар берди.

Криштиану Роналдудан ташқари Руи Патрисиу, Рафаэл Геррейру, Рафаэл Леау, Бруно Фернандеш, Матеус Нунеш, Рубен Невеш, Бернарду Сильва, Жоау Кансело ва Диого Далот Қатарда оиласи билан қолишга рухсат олди.

Нуно Мендеш ва Данило Перейра аллақачон жароҳатлари сабаб Қатардан кетган ва улар Францияда даволанмоқда. Португалия терма жамоасининг қолган футболчилари бугун, 11 декабрь куни Лиссабонга етиб келади.

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022 чорак финалида Марокаш термасидан мағлуб бўлди (0:1) ва турнирни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Qatar2022

Баҳолаганлар

2317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made